Ҳеч ким мигрантлардан Россияни тарк этишни талаб қилаётгани йўқ - Лавров

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел России Сергей Лавров
Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири, ҳукумат пандемия вақтида мигрантларга ҳужжатларни расмийлаштириш ва патент тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этаётганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Россия Федерацияси ҳудудида коронавирус туфайли меҳнат миграциясига нисбатан ҳеч қандай чекловлар жорий қилинмади, ШҲТ доирасида ҳам бу йўналишда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмади, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, ШҲТ вазирлари онлайн мажлисида.

"Биз меҳнат миграциясига ҳеч қандай чекловлар жорий қилмадик. Биз уйига юборилишини хоҳлаган одамларнинг ягона гуруҳи - Россия Федерациясида бўлиш қоидаларини қўпол равишда бузган мигрантлар, улар унчалик кўп эмас. Биз уларни аста-секин уйларига, биз билан қўшни давлатларга, жўнатаяпмиз", - деди Лавров ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг онлайн учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирларнинг аксариятидан Россияни тарк этишни сўралмаяпти. Ундан ташқари Россия ҳукумати мигранларга патент расмийлаштириш, ишлашга рухсатномаларни узайтириш ва бошқа бюрократик муаммоларни ҳал қилишни енгиллаштирувчи қарор қабул қилинганини эслатди. 

"Шунинг учун, биз томондан меҳнат миграциясидан фойдаланиш ёндашувида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмади. Мен ҳам ШҲТга аъзо мамлакатларнинг қонунчилиги ва ёндошувларидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳеч нарса эшитмадим", - дея қўшимча қилди вазир.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 245 мингдан ошиб кетган. Ҳар куни касалликка чалинаётганлар сони 11 мингга яқин. Вафот этганлар сони 2 212 кишини ташкил қилган. 

Дунёда тўрт миллиондан ортиқ инфекцияга чалиниш қайд этилган, 283 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 2568 киши, улардан 2046 нафари даволанди. 10 киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0