Мясников коронавирус ҳақидаги янги афсонани йўққа чиқарди

© Sputnik / Максим БогодвидШприц с лекарством
Шприц с лекарством - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифокор “ўлим инъекциялари” ва коронавирусга тест баҳонасида “чиплаш” тўғрисидаги хабарларни қуруқ сафсата деб атади.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Шифокор Александр Мясников “ўлим инъекциялари” ва коронавирусга тест баҳонасида “чиплаш” тўғрисидаги маълумотларни қуруқ сафсата деб атади.

“Гўёки полиция ходимлари ва шифокорлар юриб, одамларни аста-секин ўлдирадиган эмлашларни амалга оширмоқдалар. Бу маълумотни рад этишга тўғри келди”, - деди шифокор.

Мясниковнинг таъкидлашича, бу гўёки COVID-19 билан касалланганлар танасини органларга сотилаётганлиги ҳақидаги маълумот каби ёлғондир.

Лаборатория для тестирования на коронавирус в Архангельской области - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга қарши дорининг чиқарилиши санаси айтилди

“Ҳеч ким уйма-уй юрмаяпти. Агар, мисол учун, вирус юқтириб олган киши билан мулоқотда бўлганингиз туфайли тест ўтказиш зарурияти пайдо бўлса, бу ҳақда сизни албатта огоҳлантиришади”, -  дея Мясников сўзларидан келтирган РИА Новости.

Мутахассис бемор сифатида бирор танишнинг исми айтилса, унга қўнғироқ қилиб маълумотни аниқлаштиришни тавсия қилади.

“Нима бўлган тақдирда ҳам сиз шунчаки эшикни очмаслик ҳуқуқига эгасиз. У ерда ўзга сайёраликлар ёки шприцли қотиллар борми", - дея хулоса қилди Мясников.

Россияда коронавирус билан боғлиқ 242 271 та ҳолат аниқланган. 48 003 киши тузалиб кетган. Жами 2212 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0