06:06 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
576 0 0

Самара вилояти ҳукумати чегара яқинида тўпланиб қолган 600дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари учун "обсервация лагери" ташкил қилишга мажбур бўлди.

ТОШКEНТ, 15 май - Sputnik. Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилояти ҳудудида тўпланиб қолган 600дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари учун "обсервация лагери" ташкиллаштирилди, дея хабар беради РИА Новости вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

"Айни пайтда фуқаролар сони 600 нафардан ошиб кетди. Ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи изоляция қилиш масаласини ҳал қилиш ва коронавирус инфектсияси тарқалишининг олдини олиш учун вилоят ҳокимияти ушбу жойнинг ўзида "обсервация лагерига" ташкиллаштиришга мажбур бўлди", - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича бир неча юз нафар Ўзбекистон фуқаролари шахсий автомобилларда ва автобусларда, чегаралар очилиши тўғрисидаги нотўғри маълумотларга асосан, Самара вилояти, Болшечнериговский туманидаги Қозоғистон билан чегара ҳудудига этиб борган ва "Маштаково" ҳамда "Сагарчинск" чегара-назорат пунктлари ёнида тўпланиб қолишган.

Ушбу вазият юзасидан Ўзбекистон ташқи ишлари вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти 14 май куни "вазиятни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборганини ва чегара яқинидаги ўзбекистонликлар ва маҳаллий ҳокимият билан алоқа ўрнатганини" хабар қилган эди.

Шу билан бирга ТИВ Республика Консуллик-ҳуқуқий департаменти чегара яқинда кутаётган фуқароларни махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилгунига қадар тинчикни сақлаш, ўрнатилган карантин қоидаларига риоя қилишга чақиради.

*Обсервация лагери - эпидемиологик хавфли ҳудуддан келган фуқароларнинг ҳаракатланишини чеклаш ва уларни тиббий кузатувга олиш учун махсус ташкил қилинган, чегараланган ҳудуд. 

Асосий мавзулар