23:07 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)
353 0 0

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига келди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган жойда бугунги кунга қадар 20 та аҳоли пунктидаги бузилган уйлар ва уларнинг атрофи чиқиндилардан тозаланди. 13 та маҳалладан сув қолдиқлари чиқарилган.

Ушбу маҳаллаларда ҳаёт аста-секин изга тушмоқда. Ҳозирда қарийб 66 минг аҳоли ўз уйларига қайтди. Бошқа жойларда тозалаш-таъмирлаш ишлари тезкор суръатларда давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Таъмирланаётган хонадонларни кириб кўрди, одамлар билан суҳбатлашди.

Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Пресс-служба президента Узбекистана
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Пресс-служба президента Узбекистана
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область

“Хусусан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади. Давлатимиз раҳбари мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Ушбу фавқулодда вазият оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди. Шунингдек, 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. 70 та ижтимоий объект, 20 минг гектарга яқин экин майдони, 828 километр йўл, электр, газ, ичимлик сув, алоқа тармоқларига талафот етган. Тезкор чора-тадбирлар натижасида туманлардаги 28 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган эди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)

Асосий мавзулар