05:51 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
175 0 0

Аввалроқ пойтахтдаги "Абу Сахий" бозори очилгани, фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов пойтахтдаги “Абу Сахий” фаолиятига рухсат берилганини рад этди.

Аввалроқ пойтахтдаги "Абу Сахий" бозори очилгани, фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Айни вақтда республика махсус комиссиясининг қарори билан озиқ-овқат фаолияти билан боғлиқ бўлган хизмат турлари ҳудуднинг тоифаланишидан қатъий назар фаолият кўрсатиб келмоқда. “Абу Сахий” буюм бозори фаолиятига рухсат берилмаган ва бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, - деди у АОКАдаги брифингда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 мартдан деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилган.

Асосий мавзулар