ID-карта оддий фуқарога  нима беради? Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аҳолига ID-карта бериш 2021 йилда бошланиб 2030 йил январигача давом этади. Ушбу ҳужжат нафақат шахсни тасдиқловчи гувоҳнома, балким ҳайдовчилик гувоҳномаси, банк картаси, очиқ калит, электрон ҳамён бўлиб хизмат қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ 2021 йилдан бошлаб мамлакатда ID-карталарни жорий қилишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини эълон қилинди.

Республика мустақилликка эришгач, ушбу тартиб фуқаронинг шахсини тасдиқловчи расмий ҳужжатни алмаштиришнинг учинчи босқичи бўлади. Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, кўп функцияли ID-карталар бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланилиб келмоқда ва қоғоз вариантини муносиб ўрнини босувчи ҳисобланади.

© Пресс-служба МВДС 1 января 2021 года вместо биометрического паспорта будут выдаваться ID-карты
ID-карта оддий фуқарога  нима беради? Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси - Sputnik Ўзбекистон
С 1 января 2021 года вместо биометрического паспорта будут выдаваться ID-карты

Ўзбекистонда 2011 йил намунасидаги ички паспортни шахсий гувоҳномага алмаштириш 2021 йилдан барча фуқаролар учун мажбурий бўлиб қолади ва 2030 йилгача амалга оширилади. Белгиланган муддат тугаганидан кейин илгари берилган ҳужжат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. ID-карталар туғилган пайтдан бошлаб 1 ёшгача - 2 йил муддатга берилади; 1 йилдан 16 ёшгача - 5 йилга; 16 ёшга тўлган фуқаролар учун - 10 йилга.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги маълум қилишича, президент фармонига асосланиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжат бериш учун давлат божи базавий миқдорнинг 89 фоизини (198 470 сўм) ташкил этади.

ID-карта нима учун керак?

Фуқароларни рақамли идентификация қилиш вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро алоқада шахсни тезкор аниқлаш имконини беради, бу аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш хизматлари ишини сезиларли даражада осонлаштиради ва оптималлаштиради.

Работа с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ID-карталар расмийлаштирилиши ва берилиши тартиби

Шуни таъкидлаш керакки, ID-карта чипида қайд этилган маълумотларнинг махфийлиги алоҳида хизматларга таллуқли бўлган ва рухсат этилган даражада қатъиян чекланган. Масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айрим маълумотларни кўра олса, тиббий ёки ижтимоий хизматлар эса бошқаларини кўра олади.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, эгаси ҳақидаги барча маълумотлар шифрланган ва картага юклаб олинган иловаларни ҳеч ким ўқий олмайди. Қоида бўйича, ID-картани ишлатишда авторизация қилиш ва операцияни тасдиқлаш учун индивидуал ПИН-кодлар шаклида икки даражали хавфсизлик тизими қўлланилади.

Ўзбекистонда паспорт тизимининг ривожланиши

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биринчи паспорти 1992 йилда жорий қилинган ва 18 йил давомида ўз мавқеини мустаҳкам ушлаб турди, аммо юқори технологиялар ривожланиб бориши билан давлат тузилмаларининг механизмлари ҳам ўзгарди, натижада эски русумдаги паспортни янгисига алмаштириш зарурияти пайдо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти 2011 йил 5 январдан бошлаб Президент Ислом Каримовнинг Фармонига биноан жорий қилинди, илгари берилган ҳужжат эса 2015 йил 31 декабргача амал қилди, кейинчалик 2018 йил февралгача узайтирилди ва 2019 йил 31 декабрда ўз ваколатларини тўлиқ йўқотди.

С 1 января 2021 года вместо биометрического паспорта будут выдаваться ID-карты  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб ID-карта берилади

2011 йилда биометрик паспортлар, асосан давлат хизматчилари ва мамлакат ташқарисида бўлган ёки яшаётган шахсларга берилган, 2012 йилдан бошлаб улар барча Ўзбекистон фуқаролари олса бўладиган бўлди. Биометрик маълумотларга эга паспорт ўн йил, ўн олти ёшга тўлмаган бўлган болалар учун эса беш йил давомида амал қилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда чет элга чиқиш учун биометрик паспортларни берилиши бошланди, бу икки йил муддатга берилган рухсат берувчи стикерлар атрофидаги вазиятни анча соддалаштирди, бу стикерлар бошқа давлат ҳудудида доимий яшайдиган фуқароларга ноқулайликлар туғдирган.

Зарур хавфсизлик чоралари

Замонавий дунёда ID-картага ўтиш шахс тўғрисида маълумотни бир воситада сақлаш хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур чорадир.

Идентификацион карталар - бу шахсийлаштирилган маълумотларни ўз ичига олган барча пластик карталардир: электрон руҳсатнома, банк картаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси. Бугунги кунда, кўплаб мамлакатларда  ID-карталар жорий этилмоқда, уларнинг баъзиларида расмий ҳужжатни бериш мажбурий тартиб ҳисобланади, бошқаларида эса бу ихтиёрийдир.

Марказий Осиёда ID 

Марказий Осиё мамлакатлари орасида, идентификацион карталар Қозоғистон ва Қирғизистонда жорий қилинган.

Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда миллий ID-карталар тизими ноябр ойида жорий этилади

Қозоғистонда янги намунадаги шахсни тасдиқловчи гувохнома сифатида чипли смарт-карта 2008 йил 26 июнда жорий этилди ва 2014 йил 1 декабрда у эгасининг оқ-қора фотосуратини ранглисига алмаштириш ва голографик кўринишдаги қўшимча хавфсизлик элементини қўшилиши билан кичик ўзгаришларга дуч келди. ҳужжат эгасининг расмлари. ID-карталар 10 йилга мўлжалланган ва фуқароларга 16 ёшдан бошлаб берилади.

Қирғизистонда идентификацион карталар 2004 йил 27 июлдан жорий қилинди,  2017 йил 1 майдан бошлаб эса эгаси ҳақида тўлиқ шахсий маълумотлар, шу жумладан биометрик маълумотларни ўз ичига олган чип билан жиҳозланган янги авлоддаги eID-карталари чиқарилди. ID-картаси 16 ёшга тўлган фуқароларга 10 йил муддатга берилади.

ID-карта жорий этишда жаҳон амалиёти

Фуқароларнинг шахсий идентификацион маълумотлари: фотосурат, шахсий ва биометрик маълумотларини ўз ичига олган  ID-картани биринчи бўлиб жорий этган давлат Малайзия бўлди.

Малайзия 2001 йил сентябр ойида MSC Malaysia дастури доирасида собиқ Бош вазир Маҳатҳир Моҳамаднинг ташаббуси билан смарт-карталардан фойдаланиш бўйича лойиҳа бошланди. Малайзияда 12 ёшдан ошган ҳар бир фуқарога шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилади, бу нафақат шахсни тасдиқловчи гувоҳнома, балки ҳайдовчилик гувоҳномаси, банк картаси, очиқ калит, электрон ҳамён бўлиб, кўплаб содиқлик дастурлари иловаларида қўлланилади. 2019 йил июн ойида Малайзияда Digital ID лойиҳаси доирасида рақамли идентификация тизимини ишлаб чиқиш бўйича тендер эълон қилинди.

Работа многофункционального центра  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби соддалаштирилди

Сингапур Республикаси 2000-йилларнинг бошларида, биринчилардан бўлиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва давлат хизматларининг калитини ўзида мужассам этган электрон паспортни жорий қилди, аммо лойиҳа ҳали ҳам тўлов воситаси сифатида ўзининг тижорий ривожланишини олмади.

Америкада идентификацион карта ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаганлар учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатдир. Бир вақтнинг ўзида иккита ҳужжатнинг мавжудлиги барча штатларда ноқонуний ҳисобланади. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олгандан кейин эгаси ID-картани қайтариб бериши керак. Идентификацион карта эгаси банкда ҳисоб рақами очиши, ижтимоий ва тиббий ёрдам олиши, турмуш қуриши, уй сотиб олиши, уй ҳайвонини сотиб олиши, дорихонада рецепт бўйича дори-дармонларни олиши, қон донорига айланиши ва бошқа кўп ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. АҚШДа ID-картани ҳар қандай ёшда штатнинг автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш Бўлимига мурожаат қилиб олишингиз мумкин. Карта 6 ва 10 йил муддатга берилади.

Европа Иттифоқида 2019 йил 1-августдан бошлаб фуқаролар ва резидентларга эгаси тўғрисида тўлиқ маълумот: шахсий маълумотлар, идентификация рақами, сертификатлар ва криптографик калитлар сақланадиган чипли миллий ID-карталар берилмоқда.

Идентификацион карта Европа Иттифоқи бўйлаб саёҳат қилишда ва унинг ташқи чегараларини кесиб ўтишда шахсий гувоҳнома сифатида ишлатилади. ID-карта 10 йил муддатга, вояга етмаганлар учун - 5 йилгача, 70 ёшдан ошганларга - умрбод тақдим этилади.

Водительское удостоверение - ID-карта - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчилик гувоҳномасини 20 дақиқада янгилаш мумкинми?

Эстонияда идентификацион смарт-карта фуқароларга 2002 йилдан бери берилади ва бу шахснинг бирламчи шахсий гувоҳномаси бўлиб, у давлат ҳудудида амал қилади ва Европа Иттифоқи томонидан расмий ҳужжат сифатида тан олинган. Европа Иттифоқи ҳудудидан ташқарида саёҳат қилиш учун Швейцария, Исландия, Норвегия, Черногория ва Македониядан ташқари эстонияликлар ёнида биометрик паспорт бўлиши керак. Смарт-картадан давлат хизматларида, электрон овоз беришда, веб-колонкаларга шарҳларда ва виртуал йўл чиптаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Исроилда идентификацион карта - бу 16 ёшга тўлган барча фуқаролар томонидан олинадиган «теудат-зеут» миллий шахсни тасдиқловчи ҳужжатдир. 2013 йилда мамлакатда янада ишончли хавфсизлик тизимига эга бўлган биометрик смарт-карталар синови бошланди, шунинг учун 2017 йил 1 июндан бошлаб биометрик бўлмаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни берилиши тўхтатилди.

Украина 2016 йил 1 январдан шахсни тасдиқлаш учун расмий ҳужжат сифатида пластик ID-карталарни жорий қилди ва кейинги беш йил ичида улар ички қоғоз паспортларни тўлиқ ўрнини эгаллайди. ID-карта 14 ёшга тўлган Украина фуқароларига берилади. Амал қилиш муддати 4 йил ва 10 йил.

Россияда электрон паспортлар 2023 йилдан бошлаб, Москвада эса 2020 йил июл ойидан бошлаб берилиши режалаштирилган. Қоғоз паспортини ID-картага алмаштириш босқичма-босқич амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0