21:52 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)
200 0 0

Сирдарёда вилоятида қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Сирдарё вилотининг Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Мирзаобод туманидаги ташрифи давомида маълум қилинди.

Таъкидланишича, туманнинг “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида 360 квартирали 9 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Янгиовул” маҳаллаларида жами 616 та коттеж таъмирланади.

Давлат раҳбари мирзаободлик нуронийлар, маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари билан учрашди. Уй-жойлар ва инфратузилмани тиклаш, электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти ва йўлларни таъмирлаш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани айтилди.

“Қисқа вақтда қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар шакллантирилди. Уларни татбиқ этиш ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин иш ўрни яратиш кўзда тутилган”, - дейилган давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Жумладан, Мирзаобод туманида жами 1 триллион 12 миллиард сўмлик 143 та лойиҳа амалга оширилиб, 4,5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилиши мўлжалланган.

“ГулистонГолдЯрн” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, “Мирзаобод Лимончилик кластери” МЧЖ томонидан замонавий типдаги иссиқхона ташкил этиш, “Самовий бахт қувончи” МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар жумласидандир.

Мирзаободлик жабрдийдаларга ҳам, Сардобада бўлгани каби, тегишли сертификат ва пул маблағли банк карточкалари тарқатилди.

Президент бу ерда ҳам қурилиши режалаштирилган турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)

Асосий мавзулар