22:45 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)
293 0 0

Сув тошқинидан талофат кўрган 12 та аҳоли пунктида электр ускуналарга талофат етган эди. Бугунги кунда мазкур 12 та аҳоли пункти барқарор электр энергияси билан таъминланди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Сирдарёнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг 12 та аҳоли пунктида электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, бугунги кунга қадар 3 дона подстанция, 92 дона трансформатор пункти ва 273,0 км электр узатиш тармоқларида (4 963 та электр устунлар) таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилиб, тўлиқ ишга туширилган.

Натижада 7 987 та электр таъминоти узилган аҳоли хонадонларидан (сув етиб бормаган ҳудудлар аҳолисини хавфсизлик учун электр таъминотидан узиб қўйилганлар билан 12 000 дан ортиқ) 7 987 таси ҳам электр энергия билан таъминланди.

Шунингдек, сув тошқини натижасида талофат кўрган 12 та аҳоли пунктида электр ускуналарга талофат етган эди. Бугунги кунда мазкур 12 та аҳоли пункти барқарор электр энергияси билан таъминланди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)

Асосий мавзулар