Коронавирусга чалинган янги беморларнинг барчаси хориждан келган

© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса
Узбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 17 май куни 7 нафар янги бемор аниқланган, уларнинг барчаси яқинда хориждан келган фуқаролар.

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 17 май соат 23:00 ҳолатига Ўзбекистонда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2753 кишини ташкил қилган. 

"17 май куни 7 нафар янги бемор аниқланган. Улардан 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 3 нафар фуқаро Санкт-Петербургдан келган, 2 нафари эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролардир", - дейилган хабарда. 

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 81 %га етди - 2247 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди. Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 13 май кунидан бошлаб Самарқанд шаҳри бўйича карантин қоидалари кучайтирилган ва бу чекловлар ўз кучида қолади. Республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этилган, карантинни енгиллаштириш шартлари Самарқандда татбиқ этилмайди.  

 

Янгиликлар лентаси
0