05:30 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
297 0 0

Карантиндаги фуқаро Учтепа туманидаги 62-сонли оилавий поликлиникага келган. Ўша куни навбатчиликда бўлган 11 нафар шифокор карантин ҳудудига юборилган.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. АОКАда бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Учтепа туманидаги 62-сонли оилавий поликлиника ҳақиқатан карантинга ёпилган.

“Карантиндаги фуқаро поликлиникага келгани сабабли ўша куни навбатчиликда бўлган 11 нафар шифокор Юқори Чирчиқ тумани, Ўртасарой аҳоли яшаш пунктидаги карантин зонасига юборилди, қолганлари уй шароитида карантинда қолган”, - деди у.

Таъкидланишича, уларнинг биронтасида ҳам коронавирус аниқланмаган, фақатгина мулоқотда бўлганликлари учун 14 кун давомида карантин шароитида тиббий назорат остида бўлишади.

Асосий мавзулар