04:34 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
12710

Бош прокуратура ССВ мурожаатига мувофиқ самарқандлик шифокорги нисбатан қўлланилган жиноят ишини қайта кўриб чиқиб уни бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Бош прокуратура томонидан Самарқанд вилояти Оқдарё тумани тиббий бирлашмаси бўлим бошлиғи шифокор Х.Д.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Бош прокуратура хабарида айтилишига кўра, ушбу иш юзасида олиб борилган терговга қадар текширув ишлари тўлиқ ўтказилмаган ва жиноят иши очиш ҳақидаги қарор шошма-шошарлик билан қабул қилинган. Шу сабабли шифокор Х.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши жиноят иши Бош прокуратура томонидан бекор қилинган.

"Мурожаат Бош прокуратура томонидан чуқур ўрганилиб, тезкорлик билан ижобий ҳал қилинганлиги шифокорларимизни қувонтириши, ўз касбига нисбатан яна-да масъулият билан ёндашиб, фаолият юритишларига замин яратиши шубҳасиз", - дейилган ССВ хабарида.  

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани тиббий бирлагмасида бўлим бошлиғи бўлиб ишловчи шифокор коронавирусга қалинишига қарамасдан ўз-ўзини изоляция қилмаган ва оила аъзолари ҳамда беморлардан бир неча нафарига вирус юқтирган. Ушбу муносабат билан ҳуқуқни сақлаш органлари унга нисбатан жиноят иши очгани ҳақида хабар қилган эдик. 

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор асоссизлигини ва масалани қайтадан кўриб чиқишни сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилган эди. 

Асосий мавзулар