02:52 27 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1284)
41201

Москвада истиқомат қилувчи таниқли тожик шифокори коронавирусни қандай бошдан кечиргани ва даволанганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Москвада истиқомат қилувчи таниқли тожик шифокори ва “Россия тожиклари иттифоқи”нинг собиқ раиси Абдулло Давлатов яқинда коронавирус касаллигини бошдан кечирди.

Давлатовнинг сўзларига кўра, у беморларни даволаш вақтида коронавирусни юқтириб олган.

Шифокор аввалига унда коронавируснинг ҳеч қандай аломатлари бўлмаганини маълум қилган.

“Биринчи таҳлилларим яхши эди. Аммо аста-секин нафас олишда қийинчилик пайдо бўлди. Пульсоксиметрия қонда кислород 95 фоиз эканини кўрсатди. Бу огоҳлантириш эди, хатар ҳақида бонг уруш эмас”, - дея ёзади шифокор.

Шифокор бир неча кундан сўнг 15 май куни компьютер томографиясини қилдирган ва у COVID-19 юқтириб олганини кўрсатган. Кейин уни зудлик уни касалхонага ётқизишган.

Давлатовнинг маълум қилишича, у уч кун шифохонада бўлган ва ҳозир унга жавоб беришган.

Шифокор уни  гидроксихлорохин ва азитромицин билан даволашганини айтиб берган. Аммо бу дориларни фақат шифокор тавсияси ва муайян миқдорда истеъмол қилиш керак.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1284)

Асосий мавзулар