11:20 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
78920

Республика фуқароларининг чегарадан ўтиши ҳақидаги қарор фақат Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқишларига рухсат бериш имконияти истисно ҳолатларда кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига асосан хабар қилди.

“Ҳозирги вақтда РФда яшаш гувоҳномасига эга бўлган, яқин қариндошлари - Россия фуқароси бўлган хорижликлар, ёхуд ватандошларни кўчириш бўйича давлат дастурининг иштирокчилари фақат Россияга кириши мумкин”, - дейилган Консуллик бўлими Telegram-канали хабарида.

Мамлакатга кириш учун рухсатнома олиш учун 27 майга қадар ушбу ҳавола орқали тегишли шаклни тўлдириш зарур.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон фуқароларининг республика чегарасидан ўтишлари тўғрисидаги қарор фақат Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 11 майдан бошлаб хорижий давлатлардан ўз фуқароларини олиб кетишни бошлади. Ҳозирча парвозлар жадвали 24 майгача тузилган. Рейсларга йўловчилар рўйхатини тузиш  ишлари билан хориждаги дипломатик миссия ходимлари шуғулланмоқда. Рўйхат келиб тушган аризалар асосида шакллантирилмоқда.    

Ватанга кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва болали аёллар биринчи галда қайтарилмоқда.

Элчихоналар ва консулхоналарда Ўзбекистонга қайтиш учун “тезкор алоқа" тармоғи ташкил этилган.

Асосий мавзулар