Фирибгарлар банк картаси паролини билмасдан қандай пул ечиб олишлари мумкин

Oбуна бўлиш
Марказий банк фирибгарлар фуқаронинг банк картаси паролини билмай ва масофадан туриб қандай пул ечиб олишлари мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Марказий банк картани расмга олиб кимгадир жўнатиш ёки ижтимоий тармоқга жойлаш фирибгарлар учун қанчалик қўл келишини тушунтирди.

Қайд этилишича, банк картаси устидаги рақамлари, яъни реквизитлар – карта эгасини унификация ва идентификация қилиш ҳамда картанинг амал қилиш муддатини белгилайди. Шунингдек, реквизитлар банк картасини масофавий хизмат кўрсатиш тизимига улаш учун фойдаланилади. Банк картасидаги рақамлар бошқа шахсга ошкор бўлиб қолиши хавф туғдирмайди.

Девушка сидит с телефоном - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фирибгарлар ўзини яккалаш тартибини бузганлик учун “жаримага торта бошлади”

“Аммо бегона шахслар томонидан карта эгасининг рухсатисиз масофавий хизмат кўрсатиш тизимига уланиш учун карта реквизитлари киритилганда, карта эгасининг уяли телефонига СМС-хабарнома хизмати орқали махфий код ёки рақамли хабарнома келади. Агар мазкур хабар (код) бегона шахсга ошкор бўлса, уларда масофадан туриб картадаги маблағни ўзлаштириш имкони туғилади. Яъни карта эгаси маблағини фирибгарларга ўзлаштириш учун шароит яратиб берган бўлади”, - дейилган хабарда.

Масалан: фирибгар ўзини банк ходими ёки турли акциялар ташкилотчиси сифатида телефонда таништири ва картага маълум миқдорда маблағ ўтказиб беришни таклиф қилиши мумкин. Кейин банк картаси эгасининг мобиль телефонига келган “тасдиқловчи код”ни сўрайди. Бундай ҳолатда, ушбу кодни уларга зинҳор ошкор қилмаслик керак ҳамда бу ҳақда ички ишлар органларига хабар бериш лозим.

Банк картаси эгасининг мобиль телефонига “СМС-хабарнома” хизмати орқали келган махфий кодни бошқа шахсларга ошкор қилмаслиги банк картасидаги маблағнинг бошқалар томонидан ўзлаштирилиш имконини йўққа чиқаради.

Янгиликлар лентаси
0