Ўзбекистон яна 12 минг фуқароларини чет элдан олиб келади - президент

© Узбекские авиалинииВстреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев хорижа оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам берилаётганини ва уларни ватанига қайтариш чоралари кўрилаётганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон чет элда оғир аҳволда қолган яна 12 минг фуқароларини олиб келиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев 19 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда хабар қилди.

– Касалликка қарши курашиш билан бирга, чет эллардаги фуқароларимиз ҳақида ҳам қайғуряпмиз. Ҳозирги кунгача хориждан 39 минг нафар юртдошларимизни олиб келдик. Ташқарида оғир аҳволда қолган яна 12 минг нафар фуқаромизга тегишли ёрдам кўрсатиб, уларни юртимизга олиб келиш чоралари кўрилмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ундан ташқари, президент Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш қандай олиб борилаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, касалликни юқтирган 2 802 нафар фуқародан 2 314 нафари (82%) бутунлай соғайгани, бу курашда чинакам жасорат кўрсатаётган 23 минг нафар тиббиёт ходимларига жами 78 миллиард сўмдан зиёд рағбатлантириш пули тўлаб берилгани айтилди.

 

Янгиликлар лентаси
0