Tashkent City сайлгоҳи бугундан яна ишга тушди

© Tashkent City Парк Tashkent City снова открыт
Парк Tashkent City снова открыт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Tashkent City сайлгоҳи 20 майдан бошлаб яна ишга тушди. Баъзи чекловлар бор: ресторан ва кафелар ҳозирча ишламаяпти, барча ташриф буюрувчилар ниқиб тақиб, ўзаро масофани сақлаб юришлари шарт.

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Tashkent City боғи яна ўз дарвозаларини очмоқда, кечқурунлари мусиқий фаввора ажойиб намойишларини бошлайди деб хабар қилмоқда лойиҳанинг Инстаграм саҳифаси.

"20-майдан бошлаб, Tashkent City сайилгоҳи яна меҳмонларни кутиб олишга тайёр. Гулли дарахтлар, ажойиб боғлар ва қизиқарли суҳбатлар учун кенг ўриндиқлар яна барча ташриф буюрувчилар учундир. Куннинг шовқинини унутинг ва декоратив фавворалар олдида, сувнинг майин оҳангида шаҳарнинг яшил тусга кирган марказини кузатиб дам олинг", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, сайилгоҳнинг баъзи мажмуалари, жумладан, болалар ўйин майдончалари, планетариум, машҳурлар музейи ва ресторанлар вақтинча ёпиқ ва ўз иш фаолиятини бироздан сўнг давом эттиради. Сайилгоҳнинг иш вақти: 10:00 дан 20:00 гача.

Сайилгоҳга барча ташриф буюрувчилар тиббий ниқоб тақиб юришлари ва ўзаро масофани сақлашлари лозим. Икки кишидан ортиқ гуруҳларига кириш маън этилади, оилавий ташрифлар бундан мустасно.

Янгиликлар лентаси
0