04:04 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
756 0 0

Тожикистон ҳукумати Сирдарё вилоятида юзага келган сув тошқинидан зарар кўрганларга 51 та вагондан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тожикистон ҳукумати Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида зарар кўрганларга инсонпарварлик ёрдами юборди.

Таджикистан отправил в Узбекистан гуманитарную помощь для пострадавших от прорыва дамбы Сардобинского водохранилища
Пресс-служба председателя Согдийской области Таджикистана
Таджикистан отправил в Узбекистан гуманитарную помощь для пострадавших от прорыва дамбы Сардобинского водохранилища

Суғд вилояти раиси мутбуот котибининг Sputnik Тожикистон нашрига маълум қилишича, 51 та вагондан иборат инсонпарварлик ёрдамини цемент, шифер ва бошқа зарурий қурилиш маҳсулотлари ташкил қилади.

Таджикистан отправил в Узбекистан гуманитарную помощь для пострадавших от прорыва дамбы Сардобинского водохранилища
Пресс-служба председателя Согдийской области Таджикистана
Таджикистан отправил в Узбекистан гуманитарную помощь для пострадавших от прорыва дамбы Сардобинского водохранилища

Ушбу ёрдам Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатларини бартараф этиш учун юборилаётгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Натижада Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди. Шунингдек, 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. Ҳозирда тошқин оқибатларини бартараф этишга қаратилган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, Президент Сардобада қуриладиган янги уйлар пойдеворига тамал тоши қўйди.

Асосий мавзулар