Тошкентда Марказий Осиёдаги ягона болалар миллий тиббиёт маркази ишга тушди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте открылся национальный детский медицинский центр - фото
В Ташкенте открылся национальный детский медицинский центр - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатишга ихтисослашган Марказий Осиёда ягона ушбу турдаги болалар тиббиёт муассасасидир.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Тошкентнинг Яшнобод туманида Болалар миллий тиббиёт маркази барпо этилди. Шавкат Мирзиёев ушбу муассасани бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур марказ Корея Республикаси кўмагида, “Баум” корпорацияси лойиҳаси асосида барпо этилди. Бу юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатишга ихтисослашган Марказий Осиёда ягона ушбу турдаги болалар тиббиёт муассасасидир. Бу ерда йилига 1,5 мингдан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте открылся национальный детский медицинский центр - фото
Тошкентда Марказий Осиёдаги ягона болалар миллий тиббиёт маркази ишга тушди - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте открылся национальный детский медицинский центр - фото

Тўрт қаватли даволаш корпуси 280 та ўринга эга, поликлиникада кунига 250 нафаргача бемор қабул қилинади. Марказ магнит резонанс томографи, мультиспирал компьютер томографи, ДНК анализатори ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда фаолият юритиш учун 100 дан ортиқ врач ва ҳамширалар Жанубий Кореяда малака ошириб қайтди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте открылся национальный детский медицинский центр - фото
Тошкентда Марказий Осиёдаги ягона болалар миллий тиббиёт маркази ишга тушди - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте открылся национальный детский медицинский центр - фото

Жарроҳлик амалиёти ускуналарига махсус камера ўрнатилган бўлиб, бошқа шифохоналар ва олий таълим муассасалари операцияларни онлайн тарзда кўриб туриши мумкин. Замонавий технологиялар орқали масофавий тиббий кўриклар ҳамда консилиумлар ташкил этилади, даволашнинг таъсирчан усуллари муҳокама қилинади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте открылся национальный детский медицинский центр - фото
Тошкентда Марказий Осиёдаги ягона болалар миллий тиббиёт маркази ишга тушди - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте открылся национальный детский медицинский центр - фото

“Бу марказ - миллий бойлигимиз. Бу ерда болаларни малакали даволаш билан бирга замонавий телемедицина технологиялари асосида мамлакатимиз ҳудудларида ҳам юқори сифатли тиббий хизматларни ташкиллаштириш керак”, - деди президент.

Болалар медицинаси йўналишида инновацион изланишлар олиб бориш, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва юқори технологик муолажаларни ташкил этиш, тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0