Туркманистонда 61 нафар ўзбекистонлик афв этилди

© Пресс-служба УВД Бухарской областиВ Туркменистане помилован 61 граждан Узбекистана
В Туркменистане помилован 61 граждан Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистондаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 61 нафар Ўзбекистон фуқаролари афв этилиб, мамлакатга қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Туркманистондаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 61 нафар Ўзбекистон фуқаролари афв этиш тўғрисида фармонга асосан озодликка чиқарилиб, мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Туркманистон президенти афв этганларнинг 59 нафари эркак ва 2 нафари аёллардир.

© Пресс-служба УВД Бухарской областиВ Туркменистане помилован 61 граждан Узбекистана
Туркманистонда 61 нафар ўзбекистонлик афв этилди - Sputnik Ўзбекистон
В Туркменистане помилован 61 граждан Узбекистана

Улар карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда Бухоро вилояти Олот туманидаги Божхона чегара пости орқали Ўзбекистон ҳудудига киритилди. Сўнгра Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 14 кунлик махсус карантин сақлаш жойига жойлаштирилди.

Улар орасидан Ўзбекистонда қидирувда бўлган 5 нафар шахсларнинг 3 нафари Хоразм вилояти ва 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролар. 2 нафар шахслар махсус конвой автомашинаси орқали яшаш жойи - Қорақалпоғистон Республикасига жўнатилди.

Янгиликлар лентаси
0