“Сариқ” ва “яшил” ҳудудларда музей, сайилгоҳ ва галереялар фаолиятига рухсат берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМузей военной славы
Музей военной славы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
22 май кунидан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда музей, сайилгоҳ ва галереялар фаолиятига рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. 22 майдан “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда музей, сайилгоҳ ва галереялар фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга, ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчилар тана хароратларини ўлчаган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

Янгиликлар лентаси
0