18:45 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
23310

Тиббиёт муассасида даволанаётган беморлар ҳамда тиббиёт ходимларидан COVID- 19 инфекцияси аниқланган. Марказда даволанаётган 67 нафар бемор бошқа жойга ўтказилган.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида даволанаётган беморлар ва тиббиёт ходимларидан COVID- 19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли марказнинг фаолияти 19 майдан вақтинча тўхтатилди.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, марказда даволанаётган 67 нафар беморлар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббий маркази Самарқанд филиалига ўтказилган.

Шунингдек, марказ фаолияти қайта йўлга қўйгунига қадар вилоят аҳолисига қуйидаги шифохоналарда вақтинча шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади:

 - Травматологик ва нейрохирургик (реанимацияси билан) тиббий хизматлар  - Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббий маркази Самарқанд филиалида;

- Хирургия, урология, гинекология, ЛОР, педиатрия, терапия ва реанимация хизмати - СамМИ 2-клиникасида;

- Комбустиология (куйиш) тиббий хизмати  - Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасида;

- Токсикология ва ЭКД хизмати -  Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида.

Бундан ташқари, вилоят кардиология диспансери, вилоят ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамда вилоят кўз касалликлари шифохонасида шаҳар аҳолиси орасида коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлганлар карантин назоратга олинган.

Асосий мавзулар