Ўзбекистон Туркманистонга йўловчи ташиш ишларини фаоллаштиришни таклиф қилди

© МВД УзбекистанаОсвобожденные из мест заключения в республике Туркменистан граждане Узбекистана проходят проверку на границе
Освобожденные из мест заключения в республике Туркменистан граждане Узбекистана проходят проверку на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркманистон мутасаддилари икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон Туркманистонга мамлакатлар ўртасида йўловчилар ташишни ташкил этиш йўналишидаги ишларни фаоллаштириш таклифи билан чиқди.

Железнодорожные составы на станции - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўли қурилишига оид таклифлар муҳокама қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Даврон Деҳқонов ва “Туркманавтотранспорт” агентлиги раисининг ўринбосари Жумагелди Гараевнинг видеоконференция алоқа шаклидаги учрашувида маълум қилинди.

Учрашувда икки давлат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, ушбу йўналишдаги мавжуд муаммолар, хусусан, коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилаётган чеклов чоралари муҳокама қилинди. 

Гараев  Турманистон томони коронавирус инфекциясининг мамлакатга кириб келиши ва қўшни республикалар ҳудудига тарқалишининг олдини олиш юзасидан барча зарур чораларни кўраётганини таъкидлаб ўтди.  

“Давлатларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари Д.Деҳқонов мамлакатлар ўртасида йўловчилар ташишни ташкил этиш йўналишидаги ишларни фаоллаштиришни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон томони Эрон ва Туркманистон ўртасида темир йўл ва автомобиль йўллари орқали транспорт алоқаларининг тезроқ тикланиши барча томонлар учун манфаатли эканлигини таъкидлаб ўтди.  

Учрашувда томонлар, шунингдек, Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Уммон транспорт йўлагининг барча иштирокчилари билан Ашхобод битими бўйича ишларни фаоллаштиришга ҳам келишиб олдилар.

Янгиликлар лентаси
0