Яна бир гуруҳ ўзбек шифокорлари Тожикистонга келди

© Пресс-служба председателя Согдийской области Таджикистана В Согдийской области Таджикистана на помощь коллегам в борьбе c COVID-19 прибыли узбекские медики
В Согдийской области Таджикистана на помощь коллегам в борьбе c COVID-19 прибыли узбекские медики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўрт кишидан иборат шифокорлар гуруҳи Тожикистоннинг Суғд вилоятига тожик ҳамкасбларига COVID-19ни енгиш учун ёрдамга келишди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбек шифокорлари Тожикистоннинг Суғд вилоятига тожик ҳамкасбларига COVID-19ни енгиш учун ёрдамга келишди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри вилоят маъмурияти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

UzAuto Motors отправила автомобили скорой помощи в Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
UzAuto Motors Тожикистонга тез ёрдам автомобилларини юборди

Тўрт кишилик шифокорлар гуруҳи эпидемиолог, вирусолог ва икки нафар анестезиологлардан иборат. Гуруҳга Неъматжон Ибрагимов бошчилик қилган.

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода билан учрашувда улар тожик ҳамкасблари билан икки кун вилоят касалхонасида ишлашгани ва тажриба алмашишганини маълум қилишди.

“Беморларни даволаш профессионал тарзда олиб борилмоқда. Агар тажрибали шифокорлар бундан кейин ҳам шундай ишлашда давом этса, яқин кунларда улар COVID-19 устидан тўлиқ ғалаба қозонишади”, - дея таъкидлаган Ибрагимов.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида ҳам бир гуруҳ ўзбекистонлик юқори малакали ва тажрибали шифокорлар Тожикистонга коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ёрдамга жўнаб кетган эди.

Янгиликлар лентаси
0