15:05 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (875)
536 0 0

Бугуннинг ўзида республика бўйлаб 35 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Соғайиш кўрсаткичи 81,2 фоизга етди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 37 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 964  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 35 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Соғайиш кўрсаткичи 81,2 фоизни ташкил қиляпти. 2 407 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди.

Айни пайтда 544 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эртадан музей, сайилгоҳ ва галереялар очилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан 22 майдан “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда музей, сайилгоҳ ва галереялар фаолиятига рухсат берилди. Очиқ сайилгоҳларда жойлашган ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

Коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида бу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчилар тана хароратларини ўлчаган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, 2 метрлик ижтимоий масофани сақланиши талаб этилади.

Яна бир тиббий марказ карантинга ёпилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида даволанаётган беморлар ва тиббиёт ходимларидан COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли марказнинг фаолияти 19 майдан вақтинча тўхтатилди.

Марказда даволанаётган 67 нафар беморлар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббий маркази Самарқанд филиалига ўтказилган.

Хайрия маркази фаолияти натижалари

Хайрия ёрдамини мувофиқлаштириш маркази пойтахтда ўз фаолиятини якунлади. У икки ой аввал очилган ва шу вақт ичида унга 65 минг марта мурожаат қилинди.

Марказ кўнгиллилари маҳаллалар тавсиялари асосида билан ишлади ва сўровлар ижтимоий тармоқлар орқали ҳам келган. 84 мингдан ортиқ оила ижтимоий ёрдам олди. Умумий ҳисобда фуқароларга 950 тонна озиқ-овқат етказилди.

Қўшнига ёрдам

Ўзбекистонлик шифокорлар тожикистонлик ҳамкасбларига COVID-19 билан курашишда ёрдам бериш учун Тожикистоннинг Суғд вилоятига келишди.

Шифокорлар гуруҳига республикада хизмат кўрсатган шифокор Неъматжон Ибрагимов раҳбарлик қилмоқда. Тиббий гуруҳга эпидемиолог, вирусолог ва иккита анестезиолог киритилди.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,1 миллиондан ошди, 328 минг киши вафот этди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (875)

Асосий мавзулар