17:14 01 Октябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1176)
143 0 0

Туркия Ўзбекистонга ўзида ишлаб чиқарилган 50 дона ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини юборди.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Туркия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди, деб хабар қилди “Дунё” нашри.

Туркия ўзида ишлаб чиқарилган 50 дона ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини юборди.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг халқаро алоқалар бош бошқармаси бошлиғи, профессор Селами Килик таъкидлашича, Туркия бундай асбоб-ускуналарга бўлган мамлакат эҳтиёжини тўлиқ таъминламаган бўлса ҳам, у қардош мамлакат сифатида, Ўзбекистонга тегишли тиббий жиҳозларни юборди.

“Аппарат прототипи Туркиянинг 4та йирик - Arçelik, ASELSAN, Baykar Makine ва Biosys компаниялари муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган. Дастлабки 100 ИВЛ Истанбулнинг Башакшеҳир туманидаги шаҳар касалхонасига ўтказилди", - деди Туркия ССВ ходими.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия тиббий муассасаларда даволаниш мақсадида келадиган ўзбекистонликлар учун ўз чегараларини очган эди.

Беморлар фойдаланиши мумкин бўлган хизматлар рўйхатига қуйидагилар киради: ортопедия, травматология, умумий жарроҳлик, болалар жарроҳлиги, урология, кўз касалликлари, кардиология, онкология, нейрохирургия, гематология, репродуктив терапия, органлар ва суяк илиги трансплантацияси.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1176)

Асосий мавзулар