12:06 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
46110

Тожикистонда бўлиб қайтган 8 нафар тиббиёт ходими Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. COVID-19га қарши курашда Тожкистонлик ҳамкасабаларига ёрдам берган шифокорлар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати. 

Бир неча кун олдин коронавирус инфекциясига қарши курашиш, касалликка чалинган беморларни самарали даволашда катта тажриба ва малакага эга шифокорлар Тожикистонга йўл олган эди. 

Ўзбекистонлик шифокорлар гуруҳида анестезиолог-реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, инфекционист, вирусолог каби мутахассислар бўлиб улар 14 кун давомида Тожикистонда шифокорлар касалликка чалинган беморларни самарали даволаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш ва шифохоналарда зарарсизлантириш тадбирларини амалга ошириш тартиб-қоидалари бўйича анжуман ва мастер-класс машғулотлари ўтказишди. 

Хусусан, Тожикистонда ҳам Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, аҳоли томонидан коронавирус инфекцияси бўйича тушган мурожаатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун Саll-марказ фаолияти йўлга қўйилди, оғир беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида етук мутахассислардан иборат марказий гуруҳ ташкил этилди. Шунингдек,  Мобил компаниялар орқали аҳолини коронавирус касаллигидан ҳимоя қилиш мақсадида тизимли равишда SMS тарғибот ишлари бошлаб юборилди.

Минздрав
Достойно встретили медиков оказавших помощь Таджикистану

Ана шундай шарафли вазифани муносиб тарзда бажариб қайтишган тиббиёт ходимларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан тантанали кутиб олинди. 

Тожикистонда бўлиб қайтган тиббий гуруҳ таркибидаги барча, яъни 8 нафар тиббиёт ходими Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Минздрав
Достойно встретили медиков оказавших помощь Таджикистану

 

Асосий мавзулар