Бугун "Сўнгги қўнғироқ" онлайн равишда бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда биринча марта "Сўнгги қўнғироқ" онлайн равишда бўлиб ўтади. Тадбирга ижтимоий тармоқлар орқали қўшилиш ва жонли эфир орқали кузатиб бориш мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Бугун Ўзбекистондаги барча мактаб битирувчилари учун сўнгги қўнғироқ онлайн равишда бўлиб ўтади. Бу ҳақида "Таълим" телеграм канали хабар қилмоқда. 

“Сўнгги қўнғироқ” онлайн тадбирида мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар битирувчиларни байрам билан онлайн тарзда табриклашади. Шунингдек, битирувчиларнинг ўзлари ҳам жонли эфирда ўз дўстлари ва устозларига тилаклар билдириш имконига эга боʻлишади. Ижтимоий тармоқларда битирувчилар ўз постларида #bitiruvchi_2020_onlayn хештегидан фойдаланган ҳолда ушбу байрамга қоʻшилишлари мумкин.

Тадбир ниҳоясида сўнгги қўнғироқ жиринглаб, “Хайр, мактабим” қўшиғи биргаликда куйланади.

Тадбирни соат 08:30 да УЗРEПОРТ ТВ да ҳамда телеканалнинг Фейсбук ва Ютубдаги саҳифалари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0