Шерзод Шерматов мактаб битирувчиларига мурожаат йўллади

© Международный пресс-клубШерзод Шерматов, Министр народного образования
Шерзод Шерматов, Министр народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазири ўз мурожаатида битирувчилар ҳаётда энг муҳим қадамларни бошлаш арафасида эканлигини қайд этган.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали мактаб битирувчиларига мурожаат йўллади.

Вазир мурожаатида битирувчилар ҳаётда энг муҳим қадамларни бошлаш арафасида эканлигини қайд этган.

Пустой класс в школе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мактабларида битирув имтиҳонлари бекор қилинди

Вазир ҳозирда битирувчилар асосий вақтларини олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарликка сарфлаётганига ишонч билдирган. Яқинда улар учун “Онлайн мактаб” каналларда Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест топширишга тайёргарлик ва ўзига хос онлайн репетиторлик сабоқлари бошланишини маълум қилган.

Шунингдек, Шерматов ёшларга қўшимча ёрдам сифатида ёзда “Онлайн мактаб” каналларида инглиз тилини ўрганиш учун қизиқарли фильмлар ва кўрсатувларни ҳамда онлайн платформалар орқали даромад топишни ўргатишга қаратилган видеодарсларни эфирга бериб бориш устида иш олиб борилаётганини таъкидлаган.

“Инсон муваффақиятининг кўпи билан 10 фоизи омадга ва ташқи омилларга, қолган 90 фоизи эса айнан ўзига боғлиқ эканлиги учун юқори мақсадлар қўйиб, ўз кучингизга ишониб, тинмай ҳаракат қилишингиз зарур! Энг асосийси, вақтингизни беҳуда ўтказманг! Вақт ҳаётингиздаги энг қимматбаҳо ресурс ҳисобланади. Вақтингизни доим ўзингиз, оилангиз ва жамиятга фойда келтириш учун сарф қилинг ҳамда мамлакатимиз нуфузини оширишга ўз ҳиссангизни қўшинг!”, - дейилади халқ таълими вазири мурожаати.

Вазир мактаб битирувчиларининг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистондаги барча мактаб битирувчилари учун сўнгги қўнғироқ онлайн равишда бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0