07:20 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
333 0 0

Тошкентда май ойида ҳароратнинг мутлақ максимуми 39,9 даражани, республиканинг жанубий вилоятлари ва чўл зонасида айрим жойларда 43-44 даражани ташкил қилган.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ҳудудида Эрон томондан иссиқ ҳаво киришига сабаб бўлган юқори барик ўркач (баландликдаги юқори босимли қатлам) таъсири сақланиб туради.

Бутун республика бўйича об-ҳаво очиқ бўлади. Кундузги ҳарорат 36-39 даражани ташкил қилади, шимолий ҳудудлар ва чўл зонасида айрим жойларда 40-41 даражагача етади.

Баландликдаги юқори босимли қатлам ҳафтанинг охиригача мамлакатдаги об-ҳаво шароитларига таъсир қилади. Об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида 27-28 май кунлари шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 34-39 даража атрофида бўлади. Республиканинг шимоли, чўл зонаси ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, 40-41 даражагача етади, бу бутун ҳудуд бўйича май ойининг сўнгги кунлари учун хос ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори, ва энг иссиқ йилларда шу кунларда кузатилган ҳароратлардан бир оз пастдир.

Тошкентда май ойида ҳароратнинг мутлақ максимуми 39,9 даражани, республиканинг жанубий вилоятлари ва чўл зонасида айрим жойларда 43-44 даражани ташкил қилган.

Асосий мавзулар