“Қамчиқ” довонида муқобил тунел қурилиши муҳокама қилинди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент томонидан Ўзбекистонда 80 минг километр ички йўлларни реконструкция қилиш вазифаси қўйилди.

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Кеча, 25 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда транспорт соҳасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, маҳаллий ташувчилар қатновини ошириш, янги йўллар қуриш масалалари муҳокама қилинди. 

“Қамчиқ” довонида муқобил туннель қурилишини ўз ичига олувчи “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди, - дейилган хабарда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ички йўллар ҳолати ёмонлигини ва одамлар бундан норози эканини қайд этди. Президент 80 минг километр йўлларни реконструкция қилиш ва бу борада бутун дунёда қўлланиб келинаётган "фойдаланувчи тўлайди" тизимини жорий этиш зарурлигини таъкидлади. 

Шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги 3 йил ичида халқаро юк ташувчи транспортлар сони 3 баравар ошганини ҳамда уларнинг ташқи савдодаги улуши 37%дан 48 %гача кўпайгани қайд этилди. Президент томонидан уларнинг улушини 60%гача етказиш вазифаси белгиланди. 

"Битта юк транспорти беш нафаргача аҳоли бандлигини таъминлаши, бу тармоқда 30 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин", - дейилган мажлис баёнотида.

Ундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ички йўналишларда қатнайдиган автобусларни янгилаш, бундай корхоналарни барқарор молиявий ресурс билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Мажлиснинг тўлиқ баёноти билан қуйида танишишингиз мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0