Москвада бир кунда рекорд даражадаги бемор коронавирусдан тузалиб кетди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в ГКБ №15 имени О. М. Филатова
Госпиталь COVID-19 в ГКБ №15 имени О. М. Филатова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия пойтахти Москвада бир кун ичида 8000 нафардан зиёд бемор коронавирусни енгишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Москвда бир суткада рекорд даражадаги 8033 нафар бемор коронавирусдан тузалиб кетди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.

Вид на здания московского международного делового центра Москва-Сити со смотровой площадки на Воробьевых горах в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москва коронавирус ҳолати бўйича Хитойни ортда қолдирди

“Ўтган сутка давомида даволанишдан сўнг бир йўла 8033 киши тузалиб кетди. Бу рекорд даражадаги киши. Инфекциядан тузалиб кетганларнинг умумий сони 61 619 кишига етди. Умид қиламизки, ушбу ижобий ўсиш давом этади”, - дея қайд этган Ракова.

Сўнгги маълумотларга кўра, Москвада 166 мингтадан зиёд коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилган. Шулардан 61 мингдан зиёди тузалиб кетган, 2 мингдан зиёди эса вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0