18:13 02 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
739 0 0

Бугуннинг ўзида 29 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 636 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 92 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 281  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 29  нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2 636 нафар.

Айни пайтда 644 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Аҳволи оғир — 2 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

Карантин чоралари кучайтирилади

Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикада кўпайганлиги қайд этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

"Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин", - деб таъкидлаган давлат раҳбари.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқаролар сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган. 

Беморларнинг қарийб 50 %ни хориждан келган фуқаролар ташкил этади. 

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқиб, карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритади.

Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши, бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтириши ҳақида топшириқ берди.

Экспресс усулда текшириш

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков республикда қачон экспресс усулда коронавирусга текшириш йўлга қўйилишини маълум қилди.

Экспрес тестларнинг аксарияти коронавирус касаллиги билан касалланиб соғайганлар қонида мазкур вирусга қарши антителолар пайдо бўлганлигини, уларнинг титрини аниқлашга қаратилган.

Республикадаги лаборатория ташхисоти стандартларида ҳам экспресс усулда текшириш мавжуд.

Яқин кунларда антителоларни аниқлаш мақсадида экспресс тестларда ҳам текширишлар бошланиши мумкин.

Жазирама “корона”ни тўхтатади

Ҳафта бошидан Ўзбекистонга кириб келган иссиқ об-ҳаво COVID-19 фаоллигини сезиларли даражада камайтириши мумкин, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти ходими Хайрулла Мустафаев.

"Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати мўътадил юқори даражаларга етмоқда. Бундай шароитда вирус ривожлана олмайди", - деди Мустафаев. 

Мутахассис фикрига кўра, коронавирус 5-8 даража иссиқликда ва 60%дан кам бўлмаган намликда яшаши мумкин. Шу сабабли вирус намлик юқори бўлган Жануби-шарқий Осиё давлатларида пайдо бўлиб ривожланган. 

"Бизда эса, қуруқ ва иссиқ об-ҳаво. Умуман барча шамоллаш касалликлари иссиқ ҳаво келиши билан чекина бошлайди", - дейди вирусолог. 

Пандемия сирли расмларда

Тошкентда InkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган рассом граффитлари Чилонзор деворларида пайдо бўлди.

Рассомнинг ижод намуналари коронавирус мавзусига бағишланган: тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар. 

Қўшнига ёрдам

Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди. Ёрдам 24 тонналик юк дори-дармонлар, асосан антибиотиклардан иборат.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,6 миллиондан ошди, 348 минг киши вафот этди. 2,4 миллион киши соғайди.

Асосий мавзулар