17:53 02 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
9910

Тошкент ва Андижон орасида қўшимча поезд қатнови бошланди. Поезд махсус комиссия томонидан тасдиқланган вақтинчалик тартибга риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. 

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Тошкент - Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови бошланди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. 

"2020 йил 26 майдан бошлаб "Тошкент – Андижон – Тошкент" йўналишида 62/61-сонли йўловчи поезди ҳаракати қайта тикланди", - дейилган хабарда. 

Мазкур поезд қатнови Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. 

Йўловчилар чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилишлари мумкин, фақат поездга чиқишдан олдин йўл варағини тўлдиришлари ва Вақтинчалик ўрнатилган тартибга хамда санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

 

Асосий мавзулар