17:40 02 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
122 0 0

Ушбу ҳолат бартараф этилган. 26 май ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларига жами тўланган тўловлар миқдори 142 9 млрд сўмни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти 32 та тиббиёт муассасасларида 932 нафар ходимга махсус рағбатлантириш пуллари тўлови кечиктирганлигини аниқланди. Маблағ 19,6 млрд сўмни ташкил этган.

“Бунга сабаб — тиббиёт муассасалари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари молия органларига ходимлар рўйхати ва талабномаларни ўз вақтида бермаган”, - дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Масалан, Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 21 нафар тиббиёт ходими иккинчи 14 кун иш фаолияти учун 373,6 млн сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида ололмаган.

Самарқанд вилоят юқумли касалликлари клиник шифохонаси томонидан талабнома юборилган, бироқ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ходимлар рўйхатини тасдиқламаган. Натижада 61 нафар тиббиёт ходимига 1,2 млрд сўмни ўз вақтида олмаган.

Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига 9 та соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан 6 май куни ходимларга рағбатлантириш пули учун талабномалар берилган бўлсада, вилоят СЭОМ тиббиёт ходимлари рўйхати ва зарур маблағ 1,7 млрд сўм учун талабномалар шакллантрилмаган.

Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси масъуллари томонидан бошқа тиббиёт муассасалардан жалб этилган тиббиёт ходимларига ишлаган кунлари учун табелларни тақдим этиламаганлиги оқибатида 80 нафар тиббиёт ходимига 1,7 млрд сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмасдан қолган.

Шу каби пойтахтнинг 5 та тиббиёт муассаси тиббиёт ходимларига қарийб 4,8 млрд сўмлик рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги аниқланди.

Назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бартараф этилиб, тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўлиқ тўланиши таъминланди — 932 кишига 19,6 млрд сўм.

Шунингдек, назорат тадбирларида короновирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволашда иштирок этмаган ходимларни рағбатлантириш пули рўйхатига асоссиз киритиш ва тўлаш ҳолатлари ҳам аниқланди.

26 май ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларига жами тўланган тўловлар миқдори 142 9 млрд сўмни ташкил этди.

Асосий мавзулар