08:05 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)
94310

Бугуннинг ўзида 32 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 668 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 74 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 355  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 32 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2 668 нафар.

Айни пайтда 659 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Аҳволи оғир — 4 нафар.

14-чи ўлим

Cамарқандлик 63 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди.

Пахтачи туманида яшовчи бемор 19 май куни вилоят оғир аҳволда  ётқизилган. Таҳлиллар натижасида унда Covid-19 инфекцияси тасдиқланган.

Бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногирони бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.

25 май куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган.

Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак  қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

“Қизил” ҳудуд

Тошкент вилоятининг Бекобод ва Нурашфон шаҳарлари ҳамда Қибрай, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманлари эпидемиологик жиҳатдан “қизил” ҳудудга ўтказилди.

“Сариқ” ҳудудларга Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари киради.

Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари “яшил” ҳудудлар қаторида.

Яна бир коронавирусдан холи ҳудуд 

Хоразм — коронавирусдан холи ҳудудга айланди. Хоразмда тузалган 3 нафар фуқаро билан вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган жами 233 нафар беморнинг барчаси соғайди.

Уйга қайтганлар

Бирлашган араб амирлигидан 1,28 минг киши уйга қайтди. Ватанга кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва болали аёллар биринчи галда қайтарилди.

Шунингдек, Москвадан Тошкентга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётида 275 нафар фуқаролар олиб келинди.

Қўшимча поезд

Тошкент - Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови бошланди. Поезд қатнови Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилади. 

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,6 миллиондан ошди, 350 минг киши вафот этди, 2,3 миллион киши соғайди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)

Асосий мавзулар