12:01 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
124 0 0

Жўнатилган инсонпарварлик ёрдами 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроватдан иборат.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖнинг юк ташиш чартер рейс билан Жанубий Кореядан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди.

“Дунё” АА хабарига кўра, 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроватдан  иборат инсонпарварлик ёрдами Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon Co., Ltd” компанияси кўмагида ташкиллаштирилган.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжлари учун коронавирус инфекциясига қарши курашишга йўналтирилган инсонпарварлик ёрдами, биринчи навбатда, юқори технологияга эга тиббий асбоб-ускуналар (кўтариб юришга қулай кўчма рентген ускуналари, шприц насослари ва бошқа қўшимча жиҳозлар)ни кенг кўламда жалб қилишни изчил давом эттирмоқда.

Таъкидланишича, умумий оғирлиги тахминан 15 тонна бўлган 126 минг долларлик инсонпарварлик ёрдамининг қолган қисми навбатдаги юк ташиш чартер рейси билан жўнатилади.

Агентлик хабарида 23 май куни ҳам Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг “Suwan TPL” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроват етказиб берилгани қайд этилган.

Асосий мавзулар