Шов-шувга сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали: Денов ҳокимлиги нима деди?

© Пресс-служба хокимията Деновского районаМонумент Амира Темура
Монумент Амира Темура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Амир Темурнинг қўлидаги бир-бирига туташган уч ҳалқа тасвири Соҳибқирон дунёнинг уч қисми подшоси эканлигини ифодалаган, деди интернет фойдаланувчиларига жавобан Денов ҳокимлиги матбуот-хизмати

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокимлиги туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали хусусида ўз расмий баёнотини эълон қилди.

Амир Темур ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Амир Темур ҳақида Венеция архивидаги ҳалигача чоп этилмаган сирли маълумотлар

Ушбу сурат ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган ва Интернет фойдаланувчилари ҳайкал (айниқса қўлидаги уч ҳалқадан иборат ҳасса) Амир Темур қудратини акс эттирмайди, деган хулосага келган эдилар.

Маълум бўлишича, туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темурнинг ушбу ҳайкали Денов шаҳар ҳокимлигининг 1996 йил 25 апрелдаги фармойишига асосан бунёд этилган. Ҳайкалда улуғ саркарданинг уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳассани қўлида тутган сиймоси акс этган.

"Соҳибқирон бобомиз қўлида ушлаб турган ҳассадаги уч ҳалқа Темур ва Темурийлар салтанати байроғи, тамғаси ва тангаларида тасвирланганлиги тарихий манбааларда келтириб ўтилган.

Амир Темур саройида хизмат қилган араб тарихчиси Ибн Арабшоҳ, Самарқандга испан элчиси сифатида келган Руи Гонзалес де Клавихо томонида келтирилган маълумотларда ва бошқа илмий рисолаларда қайд этилишича, бир-бирига туташган уч ҳалқа тасвирининг Амир Темур байроғи, тамғаси ва тангаларига туширилиши бу унинг ер юзидаги уч иқлим, яъни шимол, жануб ва ғарб ҳудудларини ўз ҳукмронлиги остида бирлаштирганини, дунёнинг уч қисми подшоси эканлигини ифодалаган.

Амир Темур мақбараси - Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбургда Амир Темур мақбараси панжарасининг бир бўлаги топилди

Хулоса шуки, қўлида уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳасса тутган Амир Темур ҳайкали бобокалонимизнинг шон-шуҳрати, уч иқлимни бирлаштирган енгилмас машҳури замон бўлганлиги рамзидир", - дейилади расмий баёнот матнида.

Шунингдек, ҳокимлик Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида"ги қарорига биноан Денов тумани янги, замонавий қиёфага кириши, жумладан, туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинишини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0