Россияда мигрантлар учун меҳнат биржалари ташкил қилиниши мумкин

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишМигранты в Москве
Мигранты в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда қонуний ва ноқонуний ишлаётган мигрантлар учун ихтисослаштирилган меҳнат биржаларини яратиш таклиф қилинмоқда. Биржада рўйхатдан ўткган мигрантларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

ТОШКEНТ, 29 май - Sputnik. Россияда мигрантлар учун ихтисослашган меҳнат биржалари, вақтинча иш жойлари ташкил этилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаасига асосан.

Иностранные рабочие - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантларга ҳам ишсизлик нафақаси тўлаш таклиф қилинди

Хабарда айтилишига кўра, вазирлик коронавирус пандемияси сабабли вужудга келган форс-мажор вазиятни ҳисобга олган ҳолда, миграция соҳасида юз бериши мумкин бўлган турли вазиятларни таҳлил қилиб чиққан.

Мутахассислар вазиятнинг қисқа муддатли (жорий йил охирига қадар) ва ўрта муддатли (кейинги 2-3 йил давомида) "оптимистик" ва "пессимистик" ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқиб, миграция соҳасида вазият кескинлашганда уни ҳал қилишнинг бир неча усулларини таклиф қилмоқдалар.

Хусусан, ихтисослаштирилган меҳнат биржалари ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу биржаларда нафақат қонуний яшаётган мигрантларни, балки ноқонуний меҳнат мигрантларини ҳам қайд этиш мумкин бўлади. Уларни рағбатлантириш сифатида тиббий суғурта хизмати тақдим этилади.

Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Федерация кенгаши мигрантларга ишсизлик нафақасини тўлаш ғоясига муносабат билдирди

Бундан ташқари, муҳожирларни ижтимоий аҳамиятга эга объектларга вақтинча муқобил равишда ишга жойлаштириш вариантини кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.

"Масалан, аёлларни ногиронларга ёрдам бериш учун қариялар уйларига ёки баъзи ижтимоий хизматларга юбориш мумкин. Қолганларини шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хизматларига, транспортга юбориш мумкин", - дейди манба.

Унинг сўзларига кўра, экспертлар оғир шароитда қолган меҳнат мигрантларини иш билан таъминлайдиган иш берувчилар учун имтиёзлар ёки рағбатлантириш воситаларини тақдим этиш масаласини кўриб чиқишни ўринли деб билишади.

"Энг муҳими, агар мигрант ана шундай меҳнат биржасида рўйхатда турган бўлса, унинг мақоми белгиланади ва унга ижтимоий ёрдам чораларини кўрилади: масалан, бепул озиқ-овқат тўплами, энг керакли маҳсулотлар ёки нақд пул тўланади", - дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Стратегик ташаббуслар агентлиги (АСИ) ишсиз муҳожирларни ишсизлик нафақасини олиш учун Россия фуқароларига тенглаштиришни таклиф қилган эди.

Россия муфтийси мигрантларга озиқ-овқат тарқатишни таклиф қилди.

АСИ шунингдек, ишсиз қолган муҳожирларни "эркин бозорлар ва ИТ инфратузилмаларига хизмат кўрсатиш бозорларига" тайёрлашни бошлашни таклиф қилди. Агентлик "Меҳнат унумдорлиги ва бандликни қўллаб-қувватлаш" миллий лойиҳаси маблағларини қайта тақсимлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, Москва миграция марказида 2016 йилдан буён Меҳнат биржаси фаолият юритиб келмоқда. Бу ерда доимий равишдан 2000дан ортиқ вакансиялар мавжуд.  

Янгиликлар лентаси
0