Ўзбекистонда 1 июндан нималарга рухсат берилади?

© МЧС УзбекистанаСанитарная обработка на улицах Ташкента
Санитарная обработка на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Масалан, яшил ҳудудларда санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига рухсат терилади. Батафсил материалимизда ўқинг

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди.

Город Навои - Sputnik Ўзбекистон
Навоийда карантин қоидалари кучайтирилди

Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

"қизил" ҳудудларда: риэлторлик фаолияти; реклама ва маркетинг фаолияти; 

"сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:

➖ автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);

➖ давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;

Санитария қоидалари   - Sputnik Ўзбекистон
Карантин шароитида яшаш ва ишлаш - асосий қоидалар

"яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:

➖ санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);

➖ спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;

➖ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.

Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди:

☑️жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш;

☑️уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

☑️таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

Призрачные танцы: диджей снял видеоклип о жизни Ташкента на карантине - Sputnik Ўзбекистон
Хаёлий рақслар: тошкентлик DJ карантин вақтидаги ҳаёт ҳақида клип тасвирга олди

☑️кўнгилочар объектлар – тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

☑️концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

☑️жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

☑️буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;

Карантин в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Тартибни менсишмади: Самарқандда карантин қоидалари кучайтирилмоқда

☑️деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 °С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

☑️барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

☑️қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

Янгиликлар лентаси
0