07:33 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
68320

Ўзбекистондаги энг катта полигонда масофадан бошқариладиган артиллерия қуроли синовдан ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. “Каттақўрғон” дала ўқув майдонида такомиллаштирилган жанговар техника ва қуроллар устида синовлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, изланишлар натижасида БТР-80 техникасига 120 миллиметрли “Nona” ўзиюрар артиллерия техникаси ва қуроли янгитдан модернизация қилинди. Занжирли артиллерия техникаси шинали зирҳли техникага алмаштирилди.

Натижада тезлик соатига 25 километрдан 80 километрга ошди. Ҳаракатланиш давомида нишонларни яксон қилиши кўрсаткичи сезиларли даражада юқорилагани кузатилди. Ҳозирда Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий округ артиллериячилари томонидан техника ва қуролни жанговар имкониятлари ўрганилмоқда.

Испытание военной техники в Узбекистане
© Министерство обороны Узбекистана.
Испытание военной техники в Узбекистане

Шунингдек, “Бўрон” дея ном берилган “GM-21 MK” русумли КамАЗ ва “Урал” техникасига ўрнатилган 122 миллиметрли “ДМ-21” маркали ўзиюрар артиллерия тўп-ракетасини масофадан бошқариш ва отиш ишлари синовдан ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар