02:27 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
1046 0 0

Бугуннинг ўзида 22 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 859 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 50 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 673 нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 22 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 2 859 нафар.

Айни пайтда 799 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Аҳволи оғир —  8 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

Бозордаги янги ҳолат

“Ўрикзор"даги яна бир сотувчи ва Юнусободдаги дўкон сотувчиси, уларнинг оила аъзоларида коронавирус аниқланган. Жумладан, "Ўрикзор" савдо мажмуасида дўкон сотувчиси ва унинг қизида, шунингдек, сотиш учун маҳсулотларни ушбу савдо мажмуасидан олиб, Юнусобод туманида жойлашган дўконида фаолият кўрсатувчи сотувчи ва унинг турмуш ўртоғида ҳам  коронавирус тасдиқланган.

Хорижий давлатлардан ёрдам

Хитой Ўзбекистонга навбатдаги умумий оғирлиги 21,5 тоннадан (тиббий комбинезонлар, КН95 ниқоблари ва қўлқоплар) иборат бўлган инсонпарварлик ёрдамини юборди.  

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан жалб этилган 97 минг 240 доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами Тошкентга етиб боради.

Ёрдам рўйхатидан замонавий шприцли насослар, 15 минг қадоқда антисептик воситалар, 12 дона тиббий кровать ва автоматик механизмга эга бўлган кўп функцияли кўрпалар жой олган.

Стикерсиз ҳаракатланиш

Бугундан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудуди бўйлаб стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилади. 

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) рухсат берилади.

Фуқаролар автотранспортда иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши керак.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,9 миллиондан ошди, 367 минг киши вафот этди.

Асосий мавзулар