01:49 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
112020

Бош вазир Абдулла Арипов Сўх эксклавидан содир бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун қандай ечимларни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 2 июн -  Sputnik. Маълумки 31 май куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклави - Сўх тумани аҳолиси ва қирғизлар орасида можаро содир бўлган. Жанжал оқибатида икки томон бир бирини тошбўрон қилган бир неча уйлар ёқиб юборилган эди.

Узбекистанский эксклав Сох на территории Кыргызстана
© Wikipedia
Узбекистанский эксклав Сох на территории Кыргызстана

Ушбу воқеадан сўнг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни воқеа жойига етиб борган ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Қирғизистон ҳарбийлари ва ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари билан учрашиб вазиятни муҳокама қилган эди.

Сўх тумани аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувда маҳаллий аҳоли вакиллари, бош вазир эътиборини бир қатор муаммоларга қаратишди. 

Хусусан, улар 30 йилдан бери мавжуд муаммоларни ҳал қилиб беришни сўрашди:

  1. Сўх анклавнинг чегарасини аниқ белгилаб беришни.
  2. Сўх вилоятини Ўзбекистон билан боғлайдиган йўл ва хавфсиз коридор. Бу “Риштон-Сўх” йўлини қайта очиб беришми ёки ўзбекистон ҳудудига энг яқин бўлган янги “Яйпан – Язнов” йўналишида “хох ер усти, хох ер ости йўли” қуриб беришни сўрашди. Ҳеч бўлмаса “вертолёт” қатнови ташкил қилиб беришни илтимос қилишди.
  3. Сўх туманида сув етишмас лиги муаммосини ҳал қилиб беришни. “Бир ойда бир марта сув келади, шу муаммо туфайли туман ерларидан самарали фойдаланишнинг иложи йўқ” – дейишди аҳоли вакиллари.   
  4. Шунингдек маҳаллий ҳокимиятга ишонч қолмаганини ва уларни янгилашни сўрашди.
  5. Сўхликлар ўз фарзандларини Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишини истайди.
  6. Сўх туманида ҳамма нарса вилоятдан кўра 2 баравар қиммат. Ҳеч бўлмаса ун нархини туширишни сўрашди.
  7. Ишсизлик масаласини ҳал қилишда ёрдам бериш.

Юқоридаги савол ва илтимосларга Абдулла Арипов қуйидагича жавоб берди.

Чегарани белгилашда, одатда дастлаб делимитация қилинади. Орадан олти ой ўтганидан сўнг бошқа комиссия келиб уни демаркация қилади. Жараённи тезлаштириш мақсадида биз Сўх чегарасини делиматция ва демаркацияни бир вақтнинг ўзида қиладиган бўлдик. Қирғизистон ҳам шунга рози бўлди, - деди Арипов. 

Йўл ва коридор масаласида, бош вазир айни дамда Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарияти орасида биринчи навбатда “Риштон – Сўх” йўлини очиб бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтди. Бир неча йил олдин Қирғизистон чегаранинг ушбу қисмини ЕОИИ шартномасига кўра ёпишга мажбур бўлган. Бугун эса Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга кузатувчи мақомида қўшилиш арафасида турибди. Ташкилотда кузатувчининг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари бор. Шу сабабли ушбу йўналиш очилиши ижобий ҳал қилиниши эҳтимоли катта. Йўл очилганидан сўнг автобус қатновини йўлга қўямиз, деди бош вазир.

Иккинчидан, Арипов маҳаллий аҳоли томонидан таклиф қилинган янги “Яйпан – Язнов” йўналишида коридор очиш масаласини ўрганиб чиқишни ҳам ваъда берди.

Шунингдек, Абдулла Арипов тумандаги йўллар ёмон аҳволда эканини қайд этиб, бу маслада мутахассислар юборишни ҳамда маҳаллий аҳоли орасидан жалб қилинган ишчилар ёрдамида янги йўллар қуришни ваъда берди. Бу билан 1000га яқин иш ўринлари яратилиши ҳам мумкин, деди бош вазир.

Ундан ташқари бош вазир Сўх туманига мактаб ва боғчалар фаолиятини яхшилаш, туман марказий шифохонасига янги ускуналар олиб келиш ҳамда ҳудудга инвестициялар жалб қилиш масаласини ҳал қилишни ваъда берди. Бунинг учун яқин кунларда туманга бош вазирнинг бир неча ўринбосарлари келиб вазиятни ўрганиб чиқишади.

Сув масаласида, Абдулла Арипов айтишига қараганда, Ўзбекистон ва Қирғизистон чашмадан биргаликда фойдаланишга келишиб олишган. Бундан буён тозалаш ишлари ҳам икки томон вакиллари иштирокида ўзаро келишилган ҳолда олиб борилади.Маҳаллий аҳолининг “Сўхлик йигитлар Сўхдаги ҳарбий қисмда хизмат қилса бўладими? – деган саволига Арипов - Ҳеч қайси мамлакатда аскар ўзи туғилиб ўсган жойда хизмат қилмайди. Ҳарбийларни қоидаси бу. Агар бошқа жойда хизмат қилишга  тайёр бўлса – хизматга оламиз, деди Арипов.

Шуниндек Арипов қисқа вақт ичида Сўх туманига 1000 тонна карбамид ўғити етиштириб беришни ваъда берди.

Маълумот учун, Сўх тумани - Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган Ўзбекистон эксклави бўлиб, унинг майдони 352 км. квадратни ташкил қилади. Сўх туманида 19та аҳоли пунктлари бўлиб у ерда 75 мингга яқин аҳоли яшайди. Эксклав 1955 йилда пайдо бўлган.

Сўнгги 30 йил ичида Сўх туманини Ўзбекистон билан ишончли равишдан боғлаш муаммоси ўз ечимини топмади. Бу ерга етиб келиш учун бир неча чегара постларидан ўтиш керак. Сўх аҳолиси ва Қирғизистон томон орасида бир неча бор жиддий оқибатларга олиб келган можаролар содир бўлди.

Асосий мавзулар