03:42 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (950)
341541

Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосарига кўра, агарда касаллик бўйича барқарорликка эришилса, карантин тадбирлари бекор қилинади

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус касаллиги бўйича барқарорликка эришилса, карантин чоралари бекор қилиниши мумкин.

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифингда айтиб ўтилди.

"15 июндан карантин тадбирлари тўлиқ тугайдими?", деган саволга жавоб берар экан, Қурбонов карантин тадбирлари тугатилиши ёки бир муддат чўзилиши — коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда белгиланишини таъкидлади.

"Агарда касаллик бўйича барқарорликка эришилса, карантин тадбирлари бекор қилинади, касаллик ўсиш суръати жадаллашса, карантин тадбирлари ҳам кучайтирилади", - деди у.

Шунингдек, брифингда маълум ыилинишича, Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазият ҳисобга олиниб "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратиш ҳамда босқичма-босқич авиақатновларни тиклаш ўрганиб чиқилиб, таклифлар тайёрланмоқда. 

Бу борада Республика махсус комиссияси якуний хулосаси тўғрисида ахборот берилади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (950)

Асосий мавзулар