Президент рақамли технологиялар бўйича 100 та ўқув марказини очиш вазифасини қўйди

© Пресс-служба президента УзбекистанаТехнопарк открылся в Андижане
Технопарк открылся в Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу даргоҳларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн каби йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳудудларида рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув марказини очиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижроси бўйича ўтказилган тақдимотда IT инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг бу борадаги саводхонлигини ошириш давр талаби экани таъкидланди.

Технопарк Digital City в Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

“Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига барча ҳудудларда рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очиш вазифаси қўйилди”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, бу даргоҳларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн каби йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марғилон шаҳрида рақамли технологиялар ўқув маркази очилгани хабар қилинган эди. Фарғона вилоятида 2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0