Тошкентда карантин вақтида қандай ишлар амалга оширилди

Oбуна бўлиш
Карантин даврида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг таркибий тузилмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида онлайн-брифинг ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан онлайн-брифинг ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Люди на рынке в Ташкенте во время карантина из-за COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда карантин қачон тугаши айтилди

Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев карантин даврида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг таркибий тузилмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Дезинфекция ишлари

Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотларда, ижтимоий соҳа объектларда, шох кўчаларда, мавзеларда, бозорларда, супермаркетларда, кўп қаватли уйлар подъездларда, йўлакларда дезинфекция ишлари амалга оширилди. 

Мудофаа вазирлиги, миллий гвардия, ИИВ, ФВВ ходимлари - 1500 ҳарбий, 200 тадан ортиқ техника, туман ҳокимликлари билан биргаликда, 150-180 нафар кўнгиллилар гуруҳи секторлар кесимида 36та отряддан ташкил этилиб, дезинфекция ишлари амалга оширилди. Тадбирлар бошлангандан бери, 14 124та объект жами 4 млн 928 минг м2 дезинфекция қилинди.

Тушумлар бўйича

Жорий йил биринчи чорагида режа бўйича 2 трлн 386 млрд сўм тушум режалаштирилган бўлса, 2 трлн 626 млрд сўм тушум таъминланди, белгиланган режа 110 %га бажарилди. Апрел ойи учун белгиланган режа 105%га, май ойида эса 103%га бажарилди.

Несмторя на прекрасную погоду очень мало людей в Ташкент-Сити, который даже зимой был всегда полон - Sputnik Ўзбекистон
Енгиллаштирилган карантин: қайси талаблар сақланиб қолинмоқда?

Режа тушуми бажарилиши давлат ўзининг олдида қўйган асосий вазифалари, ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар, пенсиялар ва бошқалар тўлиқ тўланиши таъминланади.   

Озиқ – овқат маҳсулотлари

Бозорларда кучли санитария нормалари жорий этилди. Жами 130та кириш-чиқиш жойи бўладиган бўлса, инфекция тарқалмаслиги учун 30тага туширилди. Бозорлар томонидан 14 мартдан 8 июнгача жами 201 390 тн маҳсулот сотилди. Хусусан, 1754 тн гўштлари, 7493 тн картошка (танқислик бўлмаслиги учун хориждан ҳам импорт қилинди, нарх кескин ўсиши кузатилмади), 3706 тн пиёз, 1574 тн сабзи, 15 млн донадан ортиқ тухум, 1 945 тн гуруч, 1 184 тн шакар ва бошқа маҳсулотлар сотилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси томонидан яқин атрофда дўкони бўлмаган ҳудудларнинг  рўйхатини тузилиб, 300 дан ортиқ жойда кўчма-савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Город Навои - Sputnik Ўзбекистон
Навоийда карантин қоидалари кучайтирилди

Апрел-май ойларида маҳаллаларда 2705та кўча-савдо ярмаркалари ташкил этилди. Унда жами 3700 тн маҳсулот сотилди.

Фуқароларга ёрдам

“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилди. Бунинг натижасида Тошкент шаҳрида май ой бошига рўйхатлар тузилди, секторлар орқали тасдиқланди, 35 445та оила аниқланди. 34 900 оилаларга пластик карточкалар очилиб, 21 млрд 750 минг сўм маблағ ўтказиб берилди. 

Тадбиркорлик субъектларига ёрдам бериш масаласида кредит муддатларини узайтириш бўйича банклар томонидан тадбиркорларга ажратилган кредит муддатларини октябрга қадар узайтирилиши таъминланди. Жумладан, 241 731та кредит шартномаларининг 6,8 трлн сўмлик тўлов қисми муддати 6 ойга кечиктирилди (юридик шахсларининг 13 989 та шартномаси бўйича 6,1 трлн сўм, жисмоний шахслар - 224 365 та шартномаси бўйича 549 млрд сўмлик, якка тартибда тадбиркорлик 3377 та шартномаси бўйича 108,9 млрд сўм)

Карантин ранглари - Sputnik Ўзбекистон
Ранг-баранг карантин

“Ўзэкспомарказ”да хайрия ишларини ягона мувофиқлаштирувчи маркази очилди. Марказ ўз фаолиятини 2 апрелдан бошлаб, 20 апрел куни тугатди. "1197-рақам" колл-центр орқали ва маҳалла фуқаролар йиғини, ижтимоий тармоқлар, халқ қабулхоналари ишонч телефонлари орқали мурожаатлар келиб тушди. Марказидан жами 87 043 озиқ-овқат жамланмалари ажратилди. 

Нафақат қийналиб қолган оилаларга, шу билан бир қаторда, Соғлиқни сақлаш муассасалари - Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, давлат санитария-эпидемиология инспекция, карантинга ёпилган даволаш профилактика муассасалари ходимларига, Ўртасаройдаги карантин маркази, Олмазор туманидаги 1-чи, 2-чи мурувват уйлари, пойтахтга иш излаб келган, карантин даврида вақтинча яшаш манзилларида қолган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқароларга тарқатилди.

Брифинг якунида Фурқат Маҳмудхўжаев бу хайрия ишларда ўз ҳиссасини қўшган барча фуқароларга миннатдорлик билдирди.

Янгиликлар лентаси
0