14:17 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
442 0 0

Халқаро парвозларни тиклаётган Ўзбекистон парвозларни уч рангга ажратмоқда: яшил, сариқ ва қизил. Яшилга киритилган давлатлардан келганлар карантинга олинмайди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий давлатлардан келганларни карантинга олиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

  • санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар карантинга олинмайди:
  • коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;
  • коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари) — қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистонга келиш учун авиачипталар реализация қилинмайди.

Асосий мавзулар