Вирусдан даволанган фуқароларни 14 кунлик реабилитация қилиш тартиби бекор қилинди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишМедицинские работники одевают средства индивидуальной защиты перед входом в "красную зону"
Медицинские работники одевают средства индивидуальной защиты перед входом в красную зону  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда эҳтиёт чораси сифатидан қўлланилган реабилитация амалиётидан, рецидив ҳолатлар бўлмагани туфайли бутунлай воз кечилди.

ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирусдан тузалган беморларни 14 кунлик реабилитация қилинмасдан, тўғридан-тўғри уйларига жўнатиш тариби юзасидан ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев изоҳ берди. 

"Реабилитация қилианган беморлар орасида бирор марта касаллик такроран аниқлаш ҳолати қайд этилмади. Шу сабабли ҳам ушбу тажрибадан воз кечилди", - дейди Санаев.  

Матбуот котиби сўзларига кўра, бундай амалиёт фақат Ўзбекистонда эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган. Ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам бу амалиёт қўлланилмаган. Ундан ташқари коронавирусга чалинганлар ҳам аксарият уй шароитида давоалнган, фақат оғир ҳолатлардагина шифохонага ётқизилган. 

Ўзбекистонда касаллик даволаб бўлинганидан сўнгги анализлар СЭОМнинг махсус вирусология лабораторияларида қайта таҳлилдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади. Ана шундай такрорий чуқурлаштирилган текширувдан кейингина бемор тузалган ҳамда хавфсиз ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0