Сурхондарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 5561 тага етди. Тун давомида яна 68 кишида касаллик тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида 68 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Шулардан 2 таси Сурхондарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

“2020 йил 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5561 (+68) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Дезинфицирующий тоннель перед входом на железнодорожный вокзал в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёга коронавирус қайтди: Ўзбекистонда аниқланган ҳолат 5000 тага яқинлашмоқда

Янги касалланганларнинг 62 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу кунгача 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (73 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 1446 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0