14:58 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
204 0 0

Шавкат Мирзиёев коронавируснинг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларисиз ўтаётган беморларни уй шароитида даволаш амалиётини жорий этиш бўйича топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавируснинг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларисиз ўтаётган фуқароларни уй шароитида тиббий назоратда ушлаш ва даволаш амалиёти йўлга қўйилади. Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

“Вируснинг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларсиз ўтаётган фуқароларни уй шароитида тиббий назоратда ушлаш ва даволаш амалиётини йўлга қўйишимиз керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Коронавирус билан касалланганларни уй шароитида даволаш амалиёти дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий этилган. Хусусан, Россияда ҳам коронавирус аломатлари енгил кечаётган беморлар уй шароитида даволанади.

Ушбу йиғилишда президент коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётгани ва пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланётганини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон тузалган беморларни 14 кунлик реабилитацияга кузатиш амалиётидан воз кечгани хабар қилинган эди. Тажриба бу амалиётга зарурат йўқлигини кўрсатган.

Асосий мавзулар