Ўзбекистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этиш учун етиб келди

Oбуна бўлиш
12 мамлакат, жумладан, Ўзбекистон ҳарбийлари 24 июнь куни Москва шаҳри бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этиш учун Россияга етиб келди.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. 24 июнь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этиш учун 12 мамлакат, жумладан, Ўзбекистон ҳарбийлари Россияга етиб келди. Бу ҳақда Россия армиясининг Қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони Олег Салюков “Красная Звезда” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Генеральная репетиция военного парада в честь 71-й годовщины Победы в ВОВ - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ғалаба паради 24 июнь куни бўлиб ўтади

“12 мамлакатнинг ҳарбий хизматчилари аллақачон ташриф буюришди: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон. Уларнинг аксарияти 15 июнь куни Алабинодаги парад майдончасидаги машғулотда иштирок этди”, - деди у.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон президенти Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлаганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирус пандемияси сабаб қолдирилган Ғалаба паради 24 июнь куни ўтказилади. Ғалаба парадига аввало МДҲ етакчилари таклиф этилган.

Янгиликлар лентаси
0